Украина ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш эвазига ўз ҳудудининг бир қисмини Россияга бермоқчи — The Financial Times

Киев тинчлик келишуви бўйича ёпиқ музокаралар олиб бормоқда, унга кўра Россия янги ҳудудлардаги ҳудуди устидан назоратни сақлаб қолади. Лекин улар устидан бўлган суверенитет тан олинмайди.
Украина расмийлари уларда етарли одам, Ғарбнинг ёрдами ёки қуроли етишмайди деган хавотирда. Шунинг учун, «ёпиқ эшиклар ортида» Москва билан мулоқот олиб борилмоқда.
Шарқда Украина қўшинлари Россия босими остида мавқеини йўқотмоқда ва мамлакат қишда электр ва иссиқлик таъминоти тақчиллигига дуч келади, шу боис Украина урушнинг учинчи қишига ҳар қачонгидан ҳам оғир кайфият билан кирмоқда, деб ёзмоқда нашр.