Байрутда Ҳизбуллоҳ штаб-квартираси раҳбари ўлдирилди

Байрутда Ҳизбуллоҳ штаб-квартираси раҳбари ўлдирилди

Байрутда Эрондан логистика ва қурол-яроғ етказиб бериш учун масъул бўлган Суҳайл Ҳусайн Ҳусайний ўлдирилди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Исроил мудофаа кучлари шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Байрутдаги штаб-квартираси қўмондонларидан бирини ўлдирганини маълум қилди.

Армия матбуот хизмати хабарига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг аниқ зарбаси натижасида “Ҳизбуллоҳ” штаб-квартираси қўмондони Суҳайл Ҳусайн Ҳусайний ҳалок бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: