Россия африкалик аёлларни Украина билан уруш учун дронлар йиғишга алдов йўли билан жалб қилган
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Нашр Татаристондаги “Алабуга” махсус иқтисодий зонасидаги заводда ишлаётган олти нафар аёл билан суҳбатлашган. Уганда, Руанда, Кения ва бошқа бир қатор Африка давлатларидан бўлган аёлларга, шунингдек, Шри-Ланка фуқароларига Россияга бепул парвоз, ётоқхонада турар жой ва яхши маошли ишлар ваъда қилинган. Журналистларнинг аниқлашича, ҳозирда Алабуга шаҳрида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган 200 га яқин хорижлик аёллар Shahed дронларини ишлаб чиқарувчу корхонада ишлайди. Ишчилар ётоқхонада ҳам, иш жойида ҳам доимий видеокузатув остида, ходимларнинг телефонлари эса учун доимий равишда текширилади, дейилади материалда.
Суриштирувларга кўра, африкалик аёллар ишлаб чиқариш жараёнида тегишли ҳимоя воситаларисиз заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашлари керак. Аёллар уларга “қулдек” муомала қилинаётганини билдиришган.
«Агар аёллар фирибгарлик йўли билан эксплуатация қилиш учун ёлланган бўлса, Россиянинг ҳаракатлари “одам савдоси” дея тавсифланиши мумкин», — деб таъкидлади БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Равина Шамдасани.