Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз берди

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз берди

 

Ҳодиса кеча соат 23:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида юз берди. 40 ёшли ҳайдовчи Spark’да 20 ёшли йигитнинг Matiz автомобили билан тўқнашди.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Унинг икки йўловчиси ҳамда Matiz ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: