Хитойда яна бир амалдор ўлимга маҳкум қилинди

Хитойда яна бир амалдор ўлимга маҳкум қилинди

 

Хитой Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Фан Ифэй $ 55 млн пора олгани учун ўлим жазосига маҳкум қилинди. Жазо 2 йил кечиктириб амалга оширилади. Ушбу вақт ичида у умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.

“Айбланувчи содир этган жинояти оғир ижтимоий оқибатларга олиб келган ва халқ манфаатларига катта зарар етказган”, – дейилади суд қарорида.

Хабарда айтилишига кўра, айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган ва ўғирланган маблағларни қайтаришга фаол киришган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: