Эрон Саудия Арабистонига таҳдид қилди
Эрон Саудия Арабистонига уруш билан таҳдид қилди.
Агар Саудия Арабистони Исроилга ҳужум уюштиришда ёрдам берса, Эрон унинг нефть объектлари хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини маълум қилди.
Эрон қиролликнинг нефть объектлари хавфсизлигини кафолатлай олмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Масалан, Яман ёки Ироқдан жавоб келиши мумкинлиги ҳақида “аниқ сигнал” юборган. Агар Форс кўрфази мамлакатлари Исроил учун ўз ҳаво ҳудудини очса, бу уруш ҳаракати ҳисобланади, деган эронликлар.
Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА Исроил самолётларига ўз ҳаво ҳудуди орқали Эронга ҳужум қилишига рухсат беришдан бош тортган.