Глобал энергетика инқирозига бир қадам қолди

Глобал энергетика инқирозига бир қадам қолди

Яқин Шарқдаги можаронинг янада авж олиши ва кенг кўламли урушга айланиши энергетика соҳасида глобал инқирозга олиб келади. Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн маълум қилди, дея хабар бермоқда «Shafaq News» портали.

«Минтақада кенг кўламли урушнинг бошланиши энергия манбалари экспорти ва жаҳон кемачилигига салбий таъсир кўрсатади ва шу билан глобал энергия инқирозини келтириб чиқаради,» – деди у.

Ҳусайн, Ироқ ҳукумати ўз ҳудудидан қўшни давлатларга, жумладан Эронга, ҳужум қилиш учун фойдаланишни мутлақо қабул қила олмаслигини алоҳида қайд этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: