Полша Зеленскийга Украинадаги поляклар қирғинини эслатди

Полша Зеленскийга Украинадаги поляклар қирғинини эслатди

Украинанинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокаралар Волин қирғини масаласи билан мураккаблашмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Агентлик маълумотларига кўра, Зеленский сентябрь ойида Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин «ғазабланган,» унда вазир Киевнинг Европа Иттифоқига тезда аъзо бўлишга интилишини намойишкорона «tormozlagan.» Ўшанда Сикорский Варшаванинг Волин қирғини қурбонларининг жасадларини эксгумация қилиш ҳақидаги талабини кўтарди ва буни Европа Иттифоқига аъзо бўлиш музокаралари билан боғлади, деб тушунтиради агентлик.

Эслатиб ўтамиз, Полша Волин қирғинини – 1943 йилда Украина озодлик армияси томонидан Ғарбий Украинадаги поляк аҳолиси ва яҳудийларнинг оммавий қирғин қилинишини геноцид деб тан олди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: