Ёғингарчилик сабаб Наманганда сув таъминотида муаммо кузатилиши мумкин
“Namangan suv ta’minot” АЖ шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Гап шундак, ёмғир сабаб Катта Наманган ва Шимолий Фарғона каналларида сув меъёридан ортиқ лойқаланибган ва ҳозир ичимлик суви сифатида олиш вақтинчалик имконсиз бўлиб қолмоқда.
“Шу муносабат билан Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.