Европадаги НАТО кучлари «Потёмкин армияси»га айланган — ва АҚШ қўлловисиз Россияга қарши туролмайди – Bloomberg
Россиянинг Украинага босқинидан кейин НАТОнинг Европадаги аъзолари Путин режими томонидан тажовуз бўлишига тайёрлана бошлаган. Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Грант Шэппснинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика алянси кучлари «урушдан кейинги» ҳолатдан «урушдан олдинги» ҳолатга ўтишга эътибор қаратган дейилади нашр мақоласида.