Тўртта астероид Ерга яқинлашмоқда
Бугун, 24 октябр санасида потенциал хавфли тўртта астероид Ер яқинидан ўтади, деб хабар берди NASA.
Фазовий жисмларнинг катталиги — 30 метрдан 177 метргача.
«Фазовий меҳмонлар» юришини астреоидларнинг энг кичиги — диаметри 30 метрли 2015 HM1 бошлаб беради. У сайёрамизга 5,5 млн километргача яқинлашади, бу Ер ва Ой ўртасидаги масофанинг 14 бараварига тенг.
Иккинчи бўлиб 4,7 млн км олисликда учиб ўтадиган 2024 TP17 астероидининг диаметри — 52 метр.
Ерга яқинлашадиган сўнгги икки астероид — 2002 NV16 ҳамда 2024 TR6 орасидаги фарқ тўрт дақиқани ташкил қилади.
2002 NV16 — тўртликдаги энг йирик, диаметри 177 метрга тенг объект, Ерга 4,5 млн километргача яқинлашади.
Энг сўнгги 2024 TR6 астероиди 46 метр катталикда бўлиб, учиб ўтиш масофаси — Ергача 5,6 млн км.
Юқоридаги объектлар потенциал хавфли дея баҳоланишига сабаб уларнинг Қуёш атрофидаги орбитаси Ердан ҳисоблаганда 48 млн километр доирасида эканлигидир. Шунга қарамасдан астероидларнинг сайёрамиз билан яқин келажакда тўқнашиш эҳтимоли деярли мавжуд эмас.