Қўшма Штатлар ўз фуқароларини хорижга уруш учун юбормаслиги керак, деди Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп. Унга кўра, агар унинг рақиби Камала Харрис ғалаба қозонса, америкаликлар бошқа давлатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашади.

 

Унинг сўзларига кўра, Харрис «ўзининг ноқобиллиги туфайли» Қўшма Штатларни «учинчи жаҳон урушига» тортади ва «Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ынга дош бера олмайди».

«Менинг назоратим остида Қўшма Штатлар уруш олиб бормади. Фарзандларингизни урушга юбормаслигингиз керак… Мен сизни охири йўқ аҳмоқона хорижий урушларда жангга ва ўлишга юбормайман», — дея қўшимча қилди Трамп.

Дўстларингизга ҳам юборинг: