Қашқадарёда МИБ корхонадан 1 млрд. сўмдан ортиқ қарзни ундирди
Вилоят солиқ бошқармасининг қарорига мувофиқ, МЧЖдан солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Аввалроқ Миришкор туман МИБ қарздор ташкилотни огоҳлантириб, унинг мол-мулкига тақиқ қўйган эди.
Кўрилган чоралар натижасида корхонадан умумий ҳисобда 1 млрд 148 млн сўм солиқ қарзи ундирилган.