Нетаняху дрон ҳужуми хавфи туфайли ўғлининг тўйини кечиктирмоқчи

Нетаняху дрон ҳужуми хавфи туфайли ўғлининг тўйини кечиктирмоқчи

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ноябрь ойи охирига режалаштирилган кенжа ўғли Авнернинг тўйини бошқа кунга кўчирмоқчи. Бу хавфсизлик соҳасидаги таҳдидлар, жумладан, дронлар ҳужуми хавфи билан боғлиқ, деб ёзади Исроилнинг Кан 11 телеканали.

Дастлаб тўй 26-ноябрь куни Тел-Авив шимолидаги тантанали тадбирларга мўлжалланган боғда ўтказилиши керак эди. Эндиликда Нетаняху меҳмонларни асоссиз хавф остига қўймаслик учун базмни кўчиришни таклиф қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: