АҚШ Украинага радиотўсиқларга чидамли дронларни етказиб беришни бошлади

АҚШ Украинага радиотўсиқларга чидамли дронларни етказиб беришни бошлади

АҚШ Украинага радиотўсиқларга чидамли дронларни етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

 

Газетанинг қайд этишича, дастлаб америкалик дрон ишлаб чиқарувчилар Украинага юзлаб дронларни жўнатган. Аммо улар муваффақиятга эришмаган. Россия, худди Украина каби, дронларни тўсиб қўядиган радиотўсиқдан фойдаланади.

 

Бироқ Калифорниянинг Shield AI стартапининг рус радиотўсувчи воситаларига бардош бера олган дрони бундан мустасно эди. Украина 200 та Shield AI дронларини етказиб беришни сўраган. Бундай дрронларнинг ҳар бири одатда 1 миллион доллар туради, лекин уларнинг улгуржи нархи арзонроқ бўлиши мумкин.

 

Shield AI’нинг сири шундаки, у сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Яъни, дроннинг бошқарувчи билан алоқаси йўқ. Бу эса уни радиотўсиқлардан ҳимоя қилади.

 

Компания узоқ масофаларга парвозларни амалга оширишга қодир V-BAT дронларига эга. Cунъий интеллект технологияси дронга учувчисиз ёки GPS сиз мустақил маневр қилиш, жанг майдонини ўрганиш ва нишонларни аниқлаш имконини беради. Дрон 12 соат ёки 965 кмгача уча олади ва нишонга тушириш учун 25 фунт (11,3 кг) оғирликдаги портловчи моддаларни олиб юра олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: