Лавров уруш бошланганидан бери илк бор Европа Иттифоқига ташриф буюради
Мария Захарованинг “Ведомости” газетасига маълум қилишича, Сергей Лавров 5-6 декабрь кунлари Мальтага боради ва у ерда ЕҲХТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Россия таши ишлар вазирининг Европа Иттифоқи давлатига биринчи ташрифи бўлади.