Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун талабгорларни танлаш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарорига кўра, Зулфия мукофотига 14–30 ёшдаги хотин-қизлар фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, жамоатчилик фаолияти йўналишларида сараланади.
Танловнинг республика босқичи 1 декабрдан 31 декабргача бўлиб ўтади.
Ғолибларга диплом, кўкрак нишони ва БҲМнинг 50 бараварига тенг пул мукофоти 8 март арафасида топширилади.