Бухорода электр қармоқ ёрдамида ноқонуний равишда 1,6 млрд сўмлик балиқ овланган

Бухорода электр қармоқ ёрдамида ноқонуний равишда 1,6 млрд сўмлик балиқ овланган

 

Қоровулбозор туманида ўтказилган тунги назорат тадбирида 4 нафар фуқаронинг электр қармоқ ёрдамида қизил китобга киритилган 20 дона туркистон мўйловдори ва 25 дона зоғора балиғини овлаб, олиб кетаётгани аниқланди.

 

Табиатга етказилган зарар ўрнини қоплаш учун қонунбузарларга 1 млрд 603 млн 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: