Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор пора билан ушланди
“Фарғона ҲЭТК”нинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи бош муҳандиснинг 9 ойлик камчиликларига кўз юмиш учун $1000 олганда ушланган.
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор экани аниқланган.
Ҳозирда икки масъулга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинган.