Хитой ўзининг илк атом авиаташувчисини яратди
Хитой ҳарбий-денгиз кучларида учта анъанавий двигателли самолёт ташувчи кемалар мавжуд. Аввалроқ Хитой расмийлари тўртинчисини қуриш устида иш олиб борилаётганини айтган, бироқ у қандай двигатель билан жиҳозланишига аниқлик киритмаган.
Айни вақтда фақат иккита давлат — АҚШ ва Франция атом авиаташувчи кемаларига эга.