Доғистонлик аскар бир ўзи 3 ҳафта давомида белгиланган ҳудудни ҳимоя қилди
Закария Алиев тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ таркибида Украина Қуролли Кучлари позициясини эгаллаб олади. Кейинчалик позицияда унинг бир ўзи қолади ва 3 ҳафта давомида ушлаб туради.
Ушбу вақт ичида Закария кўп маротаба дронлар ҳужумидан омон қолади. Лекин энг қийин масала озиқ овқат ва сув бўлади. Жангчи айтишига кўра, у ортиқча терламасликка ҳаракат қилган ва Украина окопларида бир қоп пиёз топиб олган.
Кейинчалик уни рус дронлари кўриб қолган ва озиқ-овқат етказиб берган ҳамда хавфсиз эвакуация йўлини кўрсатган.