Жанубий Корея Курскда КХДР қўшинлари борлигини тасдиқлади
Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.
«Миллий разведка хизмати Россияга жўнатилган Шимолий Корея қўшинлари сўнгги икки ҳафта ичида Курск вилоятига кўчиб ўтганини тахмин қилмоқда», — дейилади агентлик баёнотида ва улар аллақачон жанговар ҳаракатларда қатнашишган.
Россия армиясининг бир қисми ўтган ойлар давомида дадил бостириб кирган ҳолда у ерларни эгаллаб олган Украина қўшинларини сиқиб чиқариш мақсадида Украина билан чегарадош ғарбий Россия ҳудудига жойлаштирилди.
Сешанба куни Шимолий Корея давлат матбуоти Пхенян Россия билан июнь ойида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган мудофаа бўйича ўзаро шартномани ратификация қилганини маълум қилди.
Шартнома қуролли ҳужум содир бўлган тақдирда ҳар бирининг бошқасига ёрдамга келишини кўзда тутади.