Бруну Фернандеш самолётда инсон ҳаётини қутқариб қолди

Бруну Фернандеш самолётда инсон ҳаётини қутқариб қолди

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Бруну Фернандеш FIFA кунлари сабаб Португалия терма жамоаси йиғинига бориш учун Манчестердан Лиссабонга учаётганда инсон ҳаётини қутқариб қолди.

 

У жамоадоши Диогу Далот билан бирга учган. Business Cloud нашрининг хабарига кўра, Бруну парвоз вақтида зарурат юзасидан самолётнинг орқа қисмидаги хонага йўл олган. Орадан бир оз вақт ўтгач, орқа томондан кимнингдир бақираётган овози эшитилган.

 

“Барчамиз ўгирилиб қарасак, Бруну қўлида бир кишини тутиб турибди ва у чамаси ҳушини йўқотган эди. Экипаж аъзолари дарҳолга ёрдамга ошиқди. Салоннинг орқа қисмида бўш ўриндиқ бор экан, Бруну ҳалиги кишини ўша жойга ўтқазишга ёрдам берди ва унга ёрдам кўрсатилиб, ҳушига келгунига қадар унинг ёнида бўлди.

 

Бунинг барчаси тахминан 5-10 дақиқа давом этди. Кейин Бруну жимгина ўз ўрнига қайтиб, жойига ўтирмоқчи эди. Унинг камтарлигига қарамай, кўплаб инсонлар у билан суратга тушишни хоҳлади”, — дея ўша рейсда учаётган Сюзанна Лоусон сўзларидан иқтибос келтиради Business Cloud.

Дўстларингизга ҳам юборинг: