Новосибирскда мигрантлар меҳнатига чеклов ўрнатилди
Россиянинг Новосибирск областида мигрантларга боғча ва таксида ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда Mash Siberia хабар берди.
Шу мазмундаги губернатор фармойиши 2025 йил 1 январдан кучга киради. Шунингдек, хорижий фуқароларга алкогол ва сигареталар сотиладиган дўконларда ишлаш ҳам тақиқланди. Қонун кучга киргунга қадар иш берувчилар ходимларни янги талабларга мувофиқлаштириши шарт.
2024 йилда Россиянинг бир қатор областларида мигрантлар меҳнатига чекловлар жорий этилди. Кўпгина чекловлар мамлакатда патент бўйича ишлаётган чет элликлар учун қўлланилади — улар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир.
Мигрантлар меҳнатини чеклаган сўнгги ҳудудлардан бири Астрахан области бўлиб, ноябр ойи ўрталарида уларга такси ва жамоат транспорти ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланган эди.