Трамп миллиардер Ховард Латникни АҚШ савдо вазири лавозимига номзод қилиб кўрсатди
Трамп яна бир миллиардерни ҳукуматига киритмоқчи
Трамп молиявий хизматлар соҳасидаги йирик компания раҳбари, миллиардер Ховард Латникни АҚШ савдо вазири лавозимига номзод қилиб кўрсатди.
Аввалроқ Латник АҚШ молия вазирлигига номзодлар рўйхатида тилга олинган. Ҳозирда у Трампнинг ўтиш даври жамоасини бошқармоқда.
Латник Нью-Йорк штатида яҳудий оиласида туғилган бўлиб, ҳозирда 63 ёшда. У 30 йилдан ортиқ вақт давомида Уолл-стритда ишлаб келади ва 29 ёшида Cantor Fitzgerald компаниясининг раҳбарига айланган.