Лукашенкодан кечирим

Лукашенкодан кечирим

Беларус президенти Александр Лукашенко экстремистик жиноятлар содир этганликда айбланган 30 дан ортиқ кишини афв этди.

Бу ҳақда чоршанба куни давлат раҳбари матбуот хизматига яқин «Пул Первого» телеграм-канали хабар берди.

«Президент томонидан экстремистик жиноятлар содир этганликда айбланган яна 32 нафар шахс афв этилди. Булар 8 нафари аёл ва 24 нафари эркак», — дейилади телеграм каналида.

7 ноябрь куни Беларус президенти экстремистик жиноятларда айбланган 31 кишини, сентябрда 67, августда 30 кишини афв этди.

Беларус президенти аввалроқ Мария Колесникованинг афв этилиши ҳақидаги петицияни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: