Исроил ҳаво ҳужуми уюштириб Ғазо сектори жанубида етти фаластинликни ўлдирди
Ғазолик шифокорларнинг маълум қилишича, Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис ғарбида етти нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Зарба гуманитар ёрдам учун мўлжалланган ал-Маваси ҳудудида бир гуруҳ одамларга берилган, дейди шифокорлар. Ўлганлар орасида камида битта қиз бор, дея қўшимча қилди улар.