Қаршида бильярдхона 1,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди
Текширувларда “K.E.” МЧЖ овқатланиш шохобчаси ва бильярдхонани тижорат мақсадида умумий электр тармоғига ноқонуний улаб, 1,5 млрд сўмлик электрни сарфлаб юборгани аниқланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) асосида жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.