Путиннинг учинчи жаҳон урушини бошлаш таҳдиди бизни қўрқитишга қаратилган навбатдаги уринишдир — Чехия Tашқи ишлар вазири
Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди», деб ёзди.
Унинг фикрича, Владимир Путин учинчи жаҳон уруши таҳдидлари ёрдамида Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаш ҳаракатларини заифлаштиришга мажбурламоқчи.
«Ваҳима ва қўрқувнинг тарқатилишига энг яхши жавоб – бу хотиржамлик ва оқилона ёндашув ҳисобланади», — дея таъкидлайди Липавский.