Полша Украина билан чегарада ҳарбий истеҳкомлар қуришни режалаштирмоқда

Полша Украина билан чегарада ҳарбий истеҳкомлар қуришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Полша Бош вазири Доналд Туск Полша-Россия чегарасидаги мудофаа иншоотига ташрифи чоғида маълум қилди.

«Биз “Шарқ қалқони” мудофаа тизими иншоотларини Беларус ва Украина билан чегарада ҳам барпо қуламиз. Бу эҳтимолий тажовузкорни тўхтатишга ёрдам беради», — деди Туск.

Бош вазир Украинадан Полшага ҳужум қилиши мумкин бўлган «тажовузкор» кимлигига аниқлик киритмади.

“Шарқ қалқони” мудофаа лойиҳаси Полша, Эстония, Латвия ва Литвани ҳам ўз ичига олган “Болтиқ мудофаа чизиғи”нинг бир қисми ҳисобланади. “Шарқ қалқони” Полшанинг шарқий чегараларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, 700 километр узунликка эга. Таъкидланишича, бу чоралар Россия ва Беларусга қарши қаратилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: