Асад кимёвий қурол ишлатадими?

Асад кимёвий қурол ишлатадими?

Оқ дубулғалилар директори Раид ал-Солиҳ Башар ал-Ассад режими Сурия мухолиф кучларининг мамлакат шимоли-ғарбида олға силжишини тўхтатиш учун кимёвий қурол қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ал-Солиҳ 4 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ўз хавотирларини билдириб, мухолифатнинг тез олға силжишига жавобан Асад режимининг мумкин бўлган ҳаракатларидан хавотир билдирди.

«Ҳарбий назорат харитаси ўзгарганидан кейин олти кун ичида Сурия режими Россия ва Эрон жангарилари томонидан қўллаб-қувватланиб, сурияликларга, айниқса Сурия шимоли-ғарбида уларнинг назорати остида бўлмаган ҳудудларда шафқатсизларча ҳужум қилишда давом этди», деди ас-Солиҳ. Оқ дубулғалилар ўтган ҳафтада режим томонидан 275 та ҳужумни қайд этган, охирги кунларда 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, деди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: