Эронда Наргис Муҳаммадий вақтинча озод қилинди

Эронда Наргис Муҳаммадий вақтинча озод қилинди

Эрон ҳукумати инсон ҳуқуқлари фаоли, 2023 йилги Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийни тиббий сабабларга кўра вақтинча қамоқдан озод қилди. Унинг жазосини кейинги ижроси уч ҳафтага қолдирилди, деб ёзди Муҳаммадийнинг адвокати Мостафа Нили 4 декабр, чоршанба куни X ижтимоий тармоқда.

Адвокатнинг таъкидлашича, бундай қарорга мижозининг ўсимтани олиб ташлаш бўйича операциядан кейинги жисмоний ҳолати сабаб бўлган. Унинг сўзларига кўра, ўсимта салбий бўлмаган, аммо 52 ёшли аёл ҳар уч ойда бир марта текширувдан ўтиши керак.

Муҳаммадийнинг оиласи ва тарафдорлари ҳукм ижроси 21 кунга қолдирилишини етарли эмас деб атади. «Биз Наргис Муҳаммадийнинг зудлик билан ва сўзсиз озод этилишини ёки ҳеч бўлмаганда унинг вақтинчалик озод этилишини уч ойга узайтирилишини талаб қиламиз», деди улар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: