Исроилни Ғазода геноцид содир этганликда ким айблайди?
Кеча Халқаро Амнистия ташкилоти Исроил Ғазода фаластинликларга қарши геноцид жиноятини содир этаётганини эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан давлат сифатида тан олинганидан бир йил ўтиб, Исроил 1950 йилда ратификация қилган Геноцид конвенцияси бўйича геноцид жиноий жавобгарликка тортилади.
«2023 йил 7-октабрдан кейин Исроилнинг Ғазодаги хатти-ҳаракатлари геноцидга тенг эканлигига ишониш учун етарли далиллар бор», — дейилади Амнистия ўз ҳисоботида.
Амнистия Исроилни геноцид қиляпти деган хулосага келган биринчи ташкилот эмас.
