Европа Иттифоқи Украинага ёрдам учун 130 миллиард евро сарфлади
Бу ҳақда ЕИ саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Украинага етказиб берилган қуролларнинг 47%и Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келади, АҚШ эса фақат 40% қурол етказган.
Аввалроқ, Энтони Блинкен АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам учун $100 млрд сарфлаганини маълум қилган эди.