Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Иқтисодиёти нефть ва табиий газнинг катта заҳираларига асосланган Саудия Арабистони нефтга бой иқтисодиётини диверсификация қилиш учун яна бир манба топди. Қироллик яқинда денгиз яқинидаги нефть конларида литий заҳираларини топди. Маълумотларга кўра, Сауди Арамcо ака Арамcо, Саудия Арабистонининг давлатга тегишли нефть ва табиий газ компанияси ўзининг нефть конларидан биридан пилот лойиҳа доирасида литий қазиб олган.

Саудия Арабистони тоғ-кон ишлари бўйича вазири ўринбосари Холид бин Солиҳ Ал-Мудаифер қироллик тез орада литийни тўғридан-тўғри қазиб олишни рағбатлантириш учун тижорат пилот дастурини ишга туширишини маълум қилди.

Ал-Мудаифернинг таъкидлашича, нефть конларидан шўр сув оқимидан литий қазиб олиш нархи анъанавий тузли қатламлардан қазиб олиш усулидан юқори бўлиб қолсада, агар литюм нархи ошиб кетса, лойиҳа тез орада тижорат нуқтаи назаридан фойдали бўлишини кутмоқда.

Бошқа нефть компаниялари, жумладан Эххон Мобил ва Оccидентал Петролеум (ОХЙ.Н) ҳам дунё қазиб олинадиган ёқилғидан узоқлашишга интилаётган бир пайтда литийни шўр сувдан фильтрлаш учун янги технологиялардан фойдаланишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Реутерс.

Ўн йиллар давомида иқтисодиёти нефтга асосланган Саудия Арабистони, Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг нефтга бой қироллик учун муқобил даромад манбаларини излаш саъй-ҳаракатлари доирасида, ўзини электромобиллар марказига айлантириш мақсадида миллиардлаб маблағ сарфлади.

Бутун дунёда қазиб олинадиган ёқилғи захиралари камайиб борар экан, ноёблиги учун «оқ олтин» деб ҳам аталадиган литий бутун дунё бўйлаб энергия учун биринчи рақамли манба сифатида нефть ва бошқа анъанавий қазиб олинадиган ёқилғилар ўрнини эгаллаши айтилади. Ҳозирги вақтда литий-ион (Ли-ион) батареялари электромобиллар, ноутбуклар ва смартфонлардан тортиб фавқулодда чироқлар, ўйинчоқлар ва кундалик ҳаётда ишлатиладиган деярли барча электрон гаджетларни қувватлантириш учун ишлатилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: