Зеленский Фицога Россия активларидан 500 миллион евро таклиф қилган
Словакия бош вазири Роберт Фицо Брюсселдаги музокараларда Володимир Зеленский унга Украинанинг NATO’га киришига розилиги учун Россия активларидан 500 миллион евро таклиф қилганини айтди.
«Жаноб Зеленский газ мавзусига қайтди ва агар у менга Россия активларидан 500 миллион евро берса, мен Украинанинг NATO’га аъзо бўлиш учун овоз беришга рози бўлишимни сўради. Мен эса унга “ҳеч қачон” деб жавоб бердим», — деди Фицо.