АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ҳукумат молиялаштиришни узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этди
Қонун лойиҳаси ҳукумат молиялаштиришни уч ойга узайтириш режасини, табиий офатларга ёрдам ва фермер хўжаликларига 110 миллиард доллар ёрдам кўрсатиш ва қарзнинг чегарасини икки йилга тўхтатиб туриш режасини ўз ичига олган.
Агар ҳукумат молиялаштиришни узайтириш бўйича қонун лойиҳаси бўйича келишиб олишнинг иложи бўлмаса, АҚШ ҳукумати 21 декабр куни соат 12:01 дан бошлаб ишни тўхтатиб туриши мумкин.
Трампнинг ўзи янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, республикачиларни унга овоз беришга чақирди. Унинг таъкидлашича, янги режа ҳукуматга ишлашни давом эттириш, фермерларни молиялаштириш ва вайронкор бўронлардан жиддий зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш имконини беради.
АҚШ ҳукумати Конгрессдаги келишмовчиликлар ва молиялаштириш борасида келиша олмагани учун бир неча бор вақтинчалик ёпилишларга дуч келди. Хусусан, бу 2018-йилда Дональд Трампнинг биринчи президентлиги даврида икки марта содир бўлган, ўшанда Конгресс Мексика билан чегарада девор қурилиши учун пул ажратиш бўйича келиша олмаган. Вақтинчалик ёпилиш 35 кун давом этди (энг узунларидан бири). 1976 йилдан бери ҳукумат 21 марта ёпилди.