Чили президенти: Нетаняху уруш жиноятчиси

Чили президенти: Нетаняху уруш жиноятчиси

Чили президенти Габриел Борич исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни “ҳарбий жиноятчи” деб очиқ айтди ва Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди.

Боричнинг таъкидлашича, Нетаняху ҳукуматининг Ғазодаги ҳаракатлари «инсониятга қарши жиноят» бўлиб, буларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

У ўтган ой Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Г20 саммитидаги иштироки чоғида инсон ҳуқуқларини қўллашда икки томонлама стандартлар (иккиюзламачилик) масаласини кўтарганини қўшимча қилиб, шундай деди: “Инсон ҳуқуқларига кўз юмиб, инсон ҳуқуқлари ҳақида гапириш қийин. Ғазода геноцид содир бўлмоқда. Инсониятнинг ҳимояси ярим чораларга тоқат қилмайди».

Борич Нетаняхуни ҳарбий жиноятчи деб аташи биринчи марта эмас. Июн ойида Чили президенти Швейтсариядаги Украина тинчлик саммитида ҳам Нетаняхуни ҳарбий жиноятчи деб атаган эди.

Сентябр ойида Чили Жанубий Африканинг исроилни Ғазода геноцид содир этишда айблаган Халқаро судида (ИCЖ) исроилга қарши ишига қўшилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: