Франция энг кучли ядро реакторини ишга туширди
Нормандиядаги Фламанвил 3 реактори шанба куни электр энергиясини етказиб бера бошлади. Бу ҳақда EDF бош директори Люк Репаир расмий баёнотида маълум қилди.
Flamanville 3 – Франциядаги энг кучли реактор. У 2 миллиондан ортиқ хонадонни энергия билан таъминлашга қодир.
Лойиҳа кўплаб техник муаммоларга дуч келди, бу эса унинг режадан 12 йилга ортда қолишига олиб келди. Қурилишнинг якуний қиймати тахминан 13,2 миллиард эврони ташкил этди, бу дастлабки ҳисоб-китобдан тўрт баравар кўп, 3,3 миллиард эвро.
Президент Эммануел Макрон реактор ишга туширилганини “мамлакат учун ажойиб лаҳза” деб атади ва бу қайта саноатлаштириш ва кам углеродли энергия йўлидаги қадам эканини таъкидлади.
Франция Европада атом энергетикаси бўйича етакчи бўлиб қолмоқда: атом саноати мамлакат энергия балансининг 70% дан ортиғини таъминлайди. Францияда ишлаб чиқарилган барча электр энергиясининг бешдан уч қисми атом электр стансиялари ҳиссасига тўғри келади.