Биз Суриянинг янги ҳукумати билан алоқада эмасмиз

Биз Суриянинг янги ҳукумати билан алоқада эмасмиз

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бекайнинг айтишича, Теҳрон Суриянинг амалдаги ҳукумати билан бевосита алоқага эга эмас. Шунингдек, у Эроннинг Сурияга аралашуви фақат терроризмга қарши кураш билан боғлиқлигини таъкидлади.

 

«Биз баъзи гуруҳлар билан алоқада бўлганмиз, аммо Суриянинг ҳозирги ҳукумати билан тўғридан-тўғри алоқаларимиз йўқ», деди Бекай.

 

Шунингдек, у Эроннинг Сурия масаласида Туркия билан фаол фикр алмашишини айтди.

 

“Суриядаги воқеаларга алоқадор ҳар бир актёр ва партия содир бўлаётган воқеаларни ўзига хос талқин қилади. Аммо бу барча версияларни биз қабул қилишимиз керак дегани эмас”, — деди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: