Шимолий Корея Россияга яна аскар жўнатмоқчи

Шимолий Корея Россияга яна аскар жўнатмоқчи

«Кўплаб разведка маълумотларини ҳар томонлама баҳолаш Шимолий Корея Россиядаги қўшинларида ротацияни амалга ошириш ёки жойлаштиришни кўпайтиришга тайёрланаётганидан далолат беради», дея Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси баёнотидан иқтибос келтирган Yonhap агентлиги.

 

Шу билан бирга, КХДР ҳозирда Россияга ракета учириш қурилмалари ва ўзиюрар артиллерия тизимларини етказиб бермоқда.

 

«Шимолий Кореянинг камикадзе дронларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ҳаракат қилаётганига оид баъзи белгилар ҳам бор. Бу ҳақда биринчи марта ноябр ойида Ким Чен Иннинг қурол заводига ташрифи вақтида хабар берилган эди», дея қўшимча қилинади қўмита баёнотида.

 

Аввалроқ Жанубий Корея разведкаси КХДР ҳарбийларининг урушдаги йўқотишларини тахминан 1100 киши, шу жумладан 100 га яқин аскар ҳалок бўлганини эълон қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: