Қатар 13 йилдан сўнг Сурия пойтахтида ўз элчихонасини очди
Очилиш ҳукуматга қарши кучлар Дамашқни назоратга олганидан кейин Россияга қочиб кетган Башар Асад режими қулаганидан кейин амалга ошди.
Маҳаллий аҳоли элчихонанинг қайта очилганидан хурсанд эканликларини билдириб, Сурияни қайта тиклаш учун халқаро ёрдам муҳимлигини таъкидладилар.
Қатар 2011-йилда Асад режимининг ҳужумлари туфайли элчихонасини ёпган эди.