Мисрда денгизи тубидан топилган ноёб буюмлар сақлаб қолинди
Миср Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 448 та қадимий буюмни сотишнинг олди олинган. Улар орасида 53 та ҳайкалча, 3 та бюст, 12 та одам боши туширилган найза, 14 та бронза пиёла, 41 та болта, 20 та бронза буюмлар ва 305 та танга бор.
Миср қирғоқлари яқинидаги Абу Қир кўрфазида сув остида чўкиб кетган қадимги Ираклион шаҳри бўлиб, олимлар уни милоддан аввалги 8-асрда қурилган деб ҳисоблашади. У 45 метргача сув остида, археологлар уни 2000 йилда топган.