The Washington Post сўнгги ҳафтада Володимир Зеленский «ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини намойиш этаётганига» эътибор қаратди. Бунга фронтдаги вазият ёмонлашгани ва Доналд Трамп АҚШ президенти этиб сайлангани сабаб бўлиши мумкин.