Калифорнияда 2035-йилдан фақат электромобиллар сотувига рухсат берилади
Ҳозирда Калифорнияда штатида 2 миллиондан ортиқ электромобиллар ҳамда 150 мингдан ортиқ оммавий зарядлаш станциялари мавжуд. Инвестиция режаларига кўра, келаси йилларда 250 мингтагача оммавий зарядловчи қурилма бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга 500 мингдан ортиқ уйда хусусий зарядловчи қурилмалар ҳам ўрнатилган.
Advanced Clean Cars II регламентига кўра, штатда «ҳаво ифлосланишининг энг катта манбаи» ҳисобланган — тўлиқ ички ёнув двигателида юрадиган янги йўловчи транспорт воситаларининг сотуви 2035-йилга қадар босқичма-босқич тўхтатилади