Ҳусийлар гипертовушли баллистик ракета билан Исроилга ҳужум қилди

Ҳусийлар гипертовушли баллистик ракета билан Исроилга ҳужум қилди

Яман ҳусийлари Тел-Авив яқинидаги ҳарбий объектга ракета ҳужуми уюштирди.

Бу ҳақда ҳусийлар вакили Яҳё Сария маълум қилди.

«Қуролли кучларимиз гипертовушли баллистик ракета билан Исроил ҳарбий нишонига зарба берди. Операция ўз мақсадларига муваффақиятли эришди», — дея аниқлик киритди Сария.

ЦАХАЛ 24 декабрга ўтар тунда Ямандан учирилган ракета Исроил ҳаво ҳудудига киргунга қадар уриб туширилганини маълум қилди. Хабар берилишича, Тел-Авивнинг 20 га яқин аҳолиси ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинганидан сўнг жароҳат олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: