Ўзбекистонга олиб келинган электромобилларнинг 99,5 фоиздан кўпроғи Хитойга тегишли
2024-йилнинг январ-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 22 223 та электромобил импорт қилинди. Ушбу автомобиллар учун умумий харажат $215,3 млнни ташкил этди, деб хабар берди Статистика агентлиги.
Хитойдан келган электромобиллар 22 122 тани ташкил қилиб, умумий импортнинг 99,5 фоизидан ортиғини эгаллади.