Фаластинда Ал-Жазира телеканали фаолияти тўхтатилди

Фаластинда Ал-Жазира телеканали фаолияти тўхтатилди

Фаластин миллий маъмурияти (ПНА) расмийлари Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканалининг Фаластиндаги кўрсатувини тўхтатмоқда , деб ёзади “ТАСС” WАФА агентлигига таяниб.

 

Қарор Фаластин Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Фаластин Алоқа вазирлиги расмийларидан иборат қўмита томонидан қабул қилинган.

 

Расмийлар канал «провокацион характердаги хабарларни қайта-қайта эфирга узатган» деган хулосага келишди. Улар унинг ёлғон маълумот тарқатганига ва ПНАга қарши қўзғолонга чақирганига аминлар. Телеканалнинг Рамаллоҳдаги офиси фаолияти музлатилади .

Дўстларингизга ҳам юборинг: