«Сити»нинг юлдуз ҳимоячиси жамоадан кетмоқда
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Кайл Уокернинг Англия кубоги доирасида бугун ўтган «Солфорд Сити»га қарши ўйин (8:0) қайдномасидан ўрин олмагани асл сабабини ошкор қилди.
Ўйиндан олдин англиялик 34 ёшли ҳимоячининг қайдномадан ўрин олмаганини тактика билан боғлаган Гвардиола учрашув якунидан кейин асл сабабни маълум қилди.
«Уокер икки кун олдин менга хорижда ўйнаш учун вариантларни кўриб чиқаётгани ва фаолиятини якунламоқчилигини айтди», – деди Гвардиола.
Қайд этиш жоиз, англиялик ҳимоячининг жамоани тарк этаётгани Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини тезлаштирган бўлиши мумкин.