Германия Ар-Риёд саммитида Сурияга янги ёрдам ваъда қилди

Германия Ар-Риёд саммитида Сурияга янги ёрдам ваъда қилди

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бeрбок Суриядаги вазият бўйича конференция ўтказилаётган Саудия Арабистони пойтахтига етиб келди. Бeрбок Сурияга озиқ-овқат, вақтинчалик бошпана ва тиббий ёрдамни ўз ичига олган қўшимча 50 миллион евролик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди.

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дамашқдан санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиш тарафдори, лекин Башар ал-Ассад режими даврида оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан эмас, деди. Бeрбокнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатлари «ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилишини таъминлаш» учун санкцияларни бекор қилиш, шунингдек, «ижтимоий ярашувга босқичма-босқич йўл» олиш учун «ақлли ёндашиш» керак. “Биз қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, бироқ бизга дини ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар, барча сурияликларни қамраб олувчи аниқ ва инклюзив сиёсий мулоқот керак”, — дея Бeрбок сўзларини келтирган AFP.

Ар-Риёддаги саммитда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас, Туркия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Хакан Фидан ва Девид Ламми ҳамда уларнинг саккиз араб давлатидан ҳамкасблари иштирок этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: